00:05 МЕН БИР ДАРАХТ… | |
|
Мен бир дарахт, Бош шохим бор, Бош дунё, бош умидим, Томир ерда, қаддим менинг Осмон сари чўзар бўй. Бу дарахтнинг йўлдоши — шеър, Қоним, юрак зарбимдир, Олис юлдуз, тубсиз дарё Қалбим мулки — илҳом, ўй. Яшил танам саҳарларда Айланади оқ нурга. Шеър ўртар кеча-кундуз — Гўзалларнинг лайлоси. Шеър ва дарахт нор ўғилу Гўё оппоқ оҳудир. Бири вужуд — истеҳкомим, Бири ҳислар маъвоси. Мен бир дарахт, тўрт фаслга Йўлдош, ҳамнишин, ошна, Илдиз ерда, қўшиқларим — Кўкда учқур қанотим. Ранг таратиб, дур сочаман Олам бўлсин боз кўркам, Тонг еллари, элга элчим, Алвон гуллар зийнатим. Жўн ужр йўқ бу жаҳонда, Бемашаққат, бекураш. Рост: чиллада тўниб, ёзда Чиқани жизғанагим Ва бош шохим илдизидан Мадад олиб, куч олиб, Чақмоқ, довул синовида Чиниқиб яшнаганим. Мен бир дарахт… Қамчибек Кенжа таржимаси. | |
|
| |
| Teswirleriň ählisi: 0 | |
